Сув остидаги телекоммуникацион кабеллардан бири Citic Telecom компаниясига, қолган иккитаси эса Elisa компаниясига тегишли. Эстония иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, носозликнинг сабаби ҳали номаълум.
Эстония бош вазири Кристен Михал ушбу ҳодиса сабабли ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишини эълон қилди.
Аввалроқ Финляндиядан Эстонияга электр энергиясини етказиб берувчи Estlink 2 кабелининг узилгани ҳақида хабар берилган эди. Финляндиянинг тармоқ компанияси Fingrid бу ҳодисада саботаж эҳтимолини рад этмади. Финляндия полицияси кабелнинг узилган жой яқинида бўлган кемаларни текширишни бошлади.
Yle маълумотига кўра, Гонконг байроғи остида сузаётган Хin Xin Tian 2 контейнер ташувчи кемаси кабелда узилиш бўлган пайтда вақтда унинг яқинида бўлган. Шунингдек, кабел ёнидан Санкт-Петербургдан Мисрга йўл олаётган Кук ороллари байроғи остидаги Eagle S кемаси ҳам ўтган.