Финляндиянинг Insta мудофаа компанияси янги камикадзе дронини яратди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи хабар бермоқда.
"Insta дрон ва патентланган портловчи заряд бирикмасининг янги, самаралироқ версиясини ишлаб чиқди", — дейилади хабарда.
Компаниянинг таъкидлашича, Insta Steel Eagle номини олган камикадзе дронининг пастки қисмига заряд ўрнатилган. У ҳаво орқали нишонга етказилади, у ерда портлайди.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, оғирлиги тахминан 3,6 кг бўлган заряд таркибида пўлат ёки вольфрам шарлари мавжуд бўлиб, уларнинг бўлаклари тахминан икки минг квадрат метр майдонда уча олади.
Ҳозирча янги турдаги дрон фақат Украинада мавжуд, бироқ келажакда у Европа ва НАТО мамлакатларида сотилади, дея қўшимча қилди Insta.