Финляндия президенти Александра Стубба, агар керак бўлса, бир ҳафта ичида 280 минг аскарни сафарбар қилиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда Independent нашри Александр Стубба сўзларига таяниб ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Финляндия мудофаа соҳасига сармояларни кўпайтиришни бошлаган. 2022 йилдан бери Хелсинки харажатлари ЯИМга нисбатан 0,9 фоизга ошди.
Олдинроқ Финляндия мудофаа вазири Антти Хакканен расмийлар мамлакатнинг йиллар давомида давом этиши мумкин бўлган кенг кўламли таъсирлар, ҳарбий босим ва эҳтимолий кенг кўламли урушларга қарши туриш қобилиятини кучайтиришини айтган эди. Унга кўра, финлар НАТО иттифоқчилари билан биргаликда мудофаа тайёрлайди.
10 декабрь куни президент Стубба Финляндиялар мамлакат мудофаа харажатларини оширишга тайёрланиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, расмийлар ўз манфаатларини кўзлаб бу қадамга боради.