Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Финляндия 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларининг биринчи саммитини ўтказади

Финляндия 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларининг биринчи саммитини ўтказади

Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳри 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатлари раҳбарияти иштирокидаги биринчи саммитга мезбонлик қилади. Уни республика ҳукумати раҳбари Петтери Орпо ташкил этади.

Финляндия бош вазири офиси сайтида эълон қилинган хабарга кўра, учрашувга Швеция, Эстония, Латвия, Польша, шунингдек, Болгария, Руминия ва Литва ҳукуматлари раҳбарлари таклиф этилган.

Қайд этилишича, учрашув давомида "Европа хавфсизлиги" ва "мудофаа тайёргарлиги" масалалари муҳокама қилинади.

Киритилди: Бугун 18:59. Ўқилди: 122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!