Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Филиппиннинг собиқ президенти ўзи туғилган Давао шаҳруда бўлиб ўтган оралиқ сайловларда мэр лавозимини қўлга киритди

 Филиппиннинг собиқ президенти ўзи туғилган Давао шаҳруда бўлиб ўтган оралиқ сайловларда мэр лавозимини қўлга киритди

Филиппиннинг собиқ президенти Родриго Дутерте ўзи туғилган Давао шаҳруда бўлиб ўтган оралиқ сайловларда мэр лавозимини қўлга киритди

Маҳаллий GMA News нашрининг ёзишича, Дутерте сайловда катта устунлик билан етакчилик қилмоқда. Журналистлар маълумотига кўра, у асосий рақиби — адвокат Карло Ногралесга қараганда қарийб саккиз баробар кўп овоз олган. Шу билан бирга, Дутертернинг икки ўғли ҳам бошқа лавозимларга бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонмоқда.

Халқаро жиноий суд 80 ёшли Родриго Дутерте ва яна бир неча шахсга нисбатан Филиппиндаги наркокартелларга қарши кураш доирасида амалга оширилган судсиз қатл ва бошқа инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан тергов олиб бормоқда. Дутерте ҳозирда Гаагада ҳибсда ушлаб турилибди.

"Агар Родриго Дутерте мэр этиб сайланса, уни Гаагада суд қилиш анча мураккаблашади", — дея фикр билдирди Филиппин университетининг сиёсатшунослик профессори Мария Эла Атьенса.

Киритилди: 15:30 13.05.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!