Бугун 26 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Филиппинда “Трами” тайфуни 82 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппинда “Трами” тайфуни 82 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппинда “Трами” тайфуни оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчки қурбонлари сони 82 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Лусон оролидаги Батангас провинциясида 45 киши кўчки қурбони бўлган, яна 11 киши бедарак йўқолган.

Аввалроқ 46 нафар табиий офат қурбонлари ҳақида хабар берилган эди.

Табиий офат 2,6 миллиондан ортиқ одамга турли даражада таъсир кўрсатган, улардан қарийб 320 минг нафари эвакуация қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, тайфун маркази Лузон шимоли-ғарбидаги Ла Унион провинциясидан 125 км ғарбда жойлашган. Шамолнинг ўртача тезлиги 95 км/соатга етади. “Трами” шимоли-ғарбий йўналишда 25 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда. Мутахассисларга кўра, агар тайфун ўз йўналишини ўзгартирмаса, 27 октябрь куни Вьетнамга етиб бориши, кейинги ҳафтада эса Филиппинга қайтиши мумкин.

“Трами” маҳаллий вақт билан 24 октябрга ўтар кечаси Лузон оролининг шимоли-шарқидаги Исабела провинциясига етиб келганди. Бу вақтда шамол 95 км/соат тезликда эсган.

Киритилди: 23:50 25.10.2024. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!