Филиппинда аввалроқ 140 кишининг ҳаётига зомин бўлган "Калмаэги" тўфони пайшанба куни Вьетнамга етиб келди.
VnExpress портали хабар беришича, тўфон, хусусан, Зялай ва Даклак провинцияларига таъсир қилган.
Шамолнинг максимал тезлиги соатига 149 км га етди. Вьетнам ҳукумати мамлакатнинг марказий қисмида 530 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди. Кучли шамол дарахтларни ағдариб юборди ва кўплаб биноларнинг томларини учириб кетди. Зялай провинциясида 200 мингга яқин мижоз электрсиз қолган.
Вьетнам қидирув-қутқарув операциялари учун 260 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини жойлаштирди.
Бундан ташқари, ҳукумат олтита аэропортни ёпишга қарор қилди. Юзлаб рейслар зарар кўриши кутилмоқда.
Маҳаллий метеорология хизматлари яқин соатларда етти шаҳар ва вилоятда сув тошқинлари ва кўчкилар хавфидан огоҳлантирмоқда.