Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Филиппин ва Тайванда «Геми» тўфони қурбонлари сони 42 кишига етди

Филиппин ва Тайванда «Геми» тўфони қурбонлари сони 42 кишига етди

Филиппин ва Тайванда «Геми» тўфони сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 42 нафарга етди.

Филиппин полицияси 32 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди ва Тайваннинг CNА ахборот агентлиги расмийларга таяниб, табиий офат натижасида яна саккиз кишини айтди.

Кўпчилик сув босган ҳудудларда чўкиб кетган ёки электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Тайван раҳбари Лай Цинде табиий офатдан энг кўп жабр кўрган аҳоли пунктларидан бири – Каосюн шаҳрига ташриф буюрди.

Сиёсатчи расмийлар офат оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига, сув босган хонадонлар эгаларига товон пули тўланишига ишонтирди.

Синхуа агентлигининг хабар беришича, Хитой шарқидаги Футсзян провинциясида Гаэми тўфони туфайли 290 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

Киритилди: 19:38 27.07.2024. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!