Филиппин ўз ҳарбий объектларидан ҳужум операциялари учун фойдаланишга рухсат бермайди.
Бу ҳақда республика президенти кичик Фердинанд Маркос маълум қилди.
“Филиппин ўз базаларидан ҳар қандай ҳужум учун фойдаланишга рухсат бермайди. Улар Филиппинга керак бўлгандагина ёрдам бериш учун фойдаланилади”, — дея унинг сўзларини келтирган ТАСС.
Унинг таъкидлашича, Филиппин Қўшма Штатларга табиий офатлар пайтида мамлакатга ёрдам бериш учун ўз ҳарбий базаларига кенгроқ кириш имкониятини беради.