Филаделфияда 27 ёшли ҳайдовчини отиб ўлдирган полициячига қўйилган айблов бекор қилинганидан сўнг дўконлар оммавий талон-торож қилина бошланди.
Август ойи ўрталарида полиция зобити Марк Диал Эдди Иризаррининг машинасини тартибсиз ҳайдагани учун тўхтатганди. Жанжал пайтида офицер Эддига қарата машина ойнасидан ўқ узади. 8 сентябр куни Диал ҳукуматнинг тегишли органига таслим бўлди. Полициячининг сўзларига кўра, Иризарри унга пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган, бироқ видеоёзув унинг сўзларига зид. Шунга қарамай, суд Диалга қўйилган айбловларни бекор қилди. Шундан сўнг, шаҳар дўконларида талон-торож бошланди.