Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА раҳбари АҚШ президентининг «Тинчлик кенгаши»да иштирок этди

ФИФА раҳбари АҚШ президентининг «Тинчлик кенгаши»да иштирок этди

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ президенти Дональд Трамп билан мунтазам равишда бирга вақт ўтказмоқда. Инфантино ҳатто «Тинчлик кенгаши» (Peace Council) йиғилишида ҳам иштирок этди ва у ерда аъло кайфиятда бошига «USA» ёзуви туширилган кепкани кийиб кўрди. Тадбир давомида Трамп Инфантинога қарата мурожаат қилди.

«Бу ердагиларнинг барчаси — давлат раҳбарлари, Жаннидан ташқари. Аммо у футболнинг раҳбари, шунинг учун бу унчалик ёмон эмас. Шундайми, Жанни? Менимча, унинг иши ҳаммасидан ҳам кўпроқ менга ёқади», — деб баёнот берди Трамп.

Аввалроқ Жанни Инфантино Россия футболига қўйилган санкцияларни олиб ташлашни қўллаб-қувватлаган эди. Россия жамоалари қарийб тўрт йилдан бери расмий халқаро мусобақаларда иштирок эта олмаяпти.

Киритилди: 23:02 19.02.2026. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар