Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ФИФА президенти Мессига мурожаат қилди

ФИФА президенти Мессига мурожаат қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига мурожаат қилди.

"Сизнинг футбол ўйнаётганингизни томоша қилиш ҳар доим ушбу спорт турининг энг катта имтиёзларидан бири бўлиб келган, азиз Лионель Месси. Майдонда сиз имконсизни мумкин қиласиз ва бутун дунёни сизнинг истеъдодингизга қойил қолиш билан бирлаштирасиз. Сизга илиқ қучоқ йўллайман. Футболни Ер сайёрасидаги энг севимли спорт турига айлантириш учун қилган барча ишларингиз учун раҳмат. Сизга туғилган кунингиз билан табриклайман ва ушбу Жаҳон чемпионатининг сўнгги гуруҳ босқичи ўйинларидан бирида муваффақиятлар тилайман, у ерда сиз тўрт йил олдин Қатарда қўлга киритган чемпионликни миллий терма жамоангиз билан ҳимоя қиласиз. Сиз футболга бўлган иштиёқингизни дунё бўйлаб миллионлаб одамлар билан бошқаларга ўхшамаган ҳолда баҳам кўришда давом этасиз", деб ёзди Инфантино ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Лионель Месси 24 июнда 39 ёшга тўлди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳужумчи бешта гол урди. У Жазоирга қарши ўйинда (3:0) хет-трик ва Австрияга қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этди.

Киритилди: 15:31 26.06.2026. Ўқилди: 2751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар