Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА Канада аёллар терма жамоасини 2024 йилги Олимпиадада жосуслик қилгани учун жаримага тортди

ФИФА Канада аёллар терма жамоасини 2024 йилги Олимпиадада жосуслик қилгани учун жаримага тортди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) қўмитаси Канада терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги рақибларини кузатгани бўйича қарор қабул қилди.

Олимпия турнирида жамоадан олти очко олиб ташланади. Шунингдек, хотин-қизлар терма жамоасининг бош мураббийи Беверли Приестман ва жамоа ходимлари Жозеф Ломбарди ва Жасмин Мандер бир йилга дисквалификация қилинди.

Канада футбол ассоциацияси 200 минг Швейцария франки миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, янги Зеландия Олимпия қўмитаси ХОҚга Канада дрони 22 июль куни Сент-Этьенда рақиблар жамоасининг машғулотларини кузатгани учун шикоят қилган.

Киритилди: 10:00 28.07.2024. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!