Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

FIFA Бразилия - Аргентина ўйини сабаб иш очди

FIFA Бразилия - Аргентина ўйини сабаб иш очди

FIFA Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берган тартибсизликлар сабаб иш очди.

Ушбу ўйин олдидан "Маракана" стадиони трибунасида тартибсизликлар бўлган ва шу сабабли ўйин вақти ортга сурилганди.

Аргентина футбол ассоциацияси трибунадаги тартибсизликлар ва ўйин вақти кечикишида айбланмоқда. Бразилия футбол конфедерацияси эса хавфсизликни таъминлай олмагани учун жазога тортилиши мумкин.

Ўйин олдидан бўладиган мадҳия тугагач, трибунада мухлислар ўртасида муштлашув бошланганди. Шундан сўнг жамоалар кийиниш хонасига кириб кетишган, учрашув эса белгиланганидан 27 дақиқа кеч бошланган. Аргентина учрашувда 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

Киритилди: 21:14 25.11.2023. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!