Францияда тракторлар, байроқлар ва ғазабланган аҳоли - фермерлар Париж яқинидаги йўлни тўсиб қўйишди.
Намойишчилар Европа Иттифоқи ва Жанубий Америка давлатлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган келишувдан норози. Уларнинг фикрича, келишув “ноҳақ рақобат”га олиб келади.
Шу билан бирга, ҳужжатнинг имзоланиши қишлоқ хўжалиги инқирозини келтириб чиқаради. Франция президенти Эммануэль Макроннинг Аргентинага ташрифи билан параллель равишда фермерларнинг норозилик намойишлари ўтказилмоқда.