Европа Иттифоқи билан Жанубий Америка давлатларининг MERCOSUR уюшмаси ўртасидаги савдо келишувига қарши норозилик билдираётган франциялик фермерлар Париждаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудига кириб боришди.
Бу ҳақда BFMTV телеканали маълум қилди.
Фермерлар ҳукумат миллий аграр соҳанинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарлича чора кўрмаган, деб ҳисобламоқда. Норозилар келишувга қарши ва франциялик фермерларни қўллаб-қувватловчи шиорларни қичқиришмоқда.
Акция ҳукуматга ишончсизлик билдириш ҳақидаги резолюциялар парламентда овозга қўйилиши арафасида бўлиб ўтди. Мухолифат ҳукуматни ЕИ–MERCOSUR келишувига йўл қўяётганликда айбламоқда.
Полиция намойишчиларни ҳукумат квартали ҳудудидан сиқиб чиқаришга уринаётгани хабар қилинмоқда.