Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фермердан 2,2 миллиард сўм маблағ ундирилади

A A A
Фермердан 2,2 миллиард сўм маблағ ундирилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали, вилоят ДХХ ва ИИБлари, “Ўзэнергияинспекция” ҳудудий бўлими ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида Қизилтепа туманида тунги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Яшнаобод маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хайрулло-Нарзулло” фермер хўжалигига тегишли дала шийпони кўздан кечирилганда, электр ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан 47 дона майнинг қурилмаси, совитиш ва ёритгич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмалари тўғридан-тўғри электр тармоғига уланган ҳолда ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фермер хўжалиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали манфаатига 436,3 миллион сўм молиявий зарар етказилган. Тегишли қарорларга асосан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг фирмаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилиб, 2,2 миллиард сўм маблағ ундириш бўйича белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 04:07 08.12.2023. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!