Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фергюсон Роналдунинг ЖЧ-2026даги иштирок этишга муносабат билдирди

Фергюсон Роналдунинг ЖЧ-2026даги иштирок этишга муносабат билдирди

«МЮ» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026да иштирок эта олишига шубҳа қилмоқда.

«Роналдунинг 2026 йилги турнирда иштирок этишини тасаввур қила олмайман. Яқин йилларда футбол янада тезроқ ва жисмоний жиҳатдан жанговарроқ бўлади. Бундан ташқари, марказий ҳужумчилар учун майдондаги ҳудуди тобора қисқариб бораверади.

Ҳимоячилардан фарқли равишда ҳужумчиларга ёш ўтгани сайин юқори даражада тўп суриш қийин.

Роналду учун янги совринлар алоҳида аҳамиятга эга бўлмаса керак, чунки унинг фаолияти ажойиб кечди», - дейди Фергюсон SportBild билан суҳбатда.

Аввалроқ, 39 ёшли Роналду бу турнир унинг сўнгги Европа чемпионати эканини маълум қилганди.

Киритилди: 07:47 05.07.2024. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!