Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Федерал Қидирув Бюроси ва Адлия департаменти раҳбарлари ўртасида можаро юзага келди

Федерал Қидирув Бюроси ва Адлия департаменти раҳбарлари ўртасида можаро юзага келди

Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) раҳбари Кэш Пател адлия вазири - АҚШ бош прокурори Пэм Бонди молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича қўшимча ҳужжатларни нашр этишни истамаганидан норози ва унинг истеъфога чиқишини истамоқда.

Бу ҳақда The Daily Wire портали манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, Пател ҳам ўз ўринбосари Дэн Бонджино ортидан ўз лавозимини тарк этишини истисно этмайди. Нашрнинг маълум қилишича, Бонджино аввалроқ Бонди билан ишламаслик ва агар у Адлия вазирлиги раҳбари лавозимида қолса, истеъфога чиқиши ҳақида ультиматум қўйган.

Аввалроқ Fox News телеканали Бонджино ва Бонди 9 июль куни қизғин суҳбатлашгани, шундан сўнг ФҚБ раҳбари ўринбосари ишга келмагани ҳақида хабар берган эди. Ўз навбатида, СНН телеканали ФҚБ Эпштейн иши бўйича қўшимча маълумот олмоқчи бўлганини, бироқ Адлия вазирлиги рад жавобини берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жеффри Эпштейн 2019 йилда вояга етмаганлар жинсий савдосини ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган эди. Унинг қамоқхонада ўлимидан сўнг, иш атрофида кўплаб фитна назариялари пайдо бўлди, айниқса Эпштейннинг сиёсатчилар, миллиардерлар ва бошқа нуфузли одамлар билан алоқалари туфайли.

Axios порталининг хабар беришича, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси Эпштейн томонидан нуфузли одамларни шантаж қилиш, унинг мижозларининг гўёки мавжуд рўйхати мавжудлиги ёки унинг ўлдирилиши версиясини тасдиқловчи далилларни топмаган. Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт брифингда Адлия вазири илгари айтиб ўтган Эпштейннинг "мижозлар рўйхати" мавжуд эмаслигини айтди. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг жамоаси аъзолари сайлов кампанияси давомида Эпштейн иши бўйича тергов ҳужжатларини махфийликдан чиқаришга ва бу воқеада максимал шаффофликни таъминлашга бир неча бор ваъда беришган.

Киритилди: 09:40 12.07.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!