Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарзандини 2 йил давомида калтаклаб келган бухоролик аёл қамалди

Фарзандини 2 йил давомида калтаклаб келган бухоролик аёл қамалди

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи аёл кичик ёшдаги фарзандини 2 йил давомида муттасил калтаклаб келгани туфайли 3 йилга қамалди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Қайд қилинишича, жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди аёлга нисбатан очилган ишни мазмунан кўриб чиқиб, Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми, «в» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.

Таъкидланишича, ҳозир васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аёлнинг фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шофиркон тумани «Инсон» ижтимоий маркази томонидан 6 яшар болага васий тайинланиб, унинг қарамоғига топширилган.

Киритилди: 07:14 11.06.2024. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!