“Ўзбекистон” форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг маданият йўналишидаги бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди.
Бундан аввал Владимир Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган эди.