Президент туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Таъкидланишича, бу орқали туманда 2 мингта янги иш ўрни яратиш, туризм хизматлари ҳажмини 15 млрд сўмга, экспортни эса $2 млнга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада 10 тадан, жами 300 та микро лойиҳа ишга туширилиб, 8,6 минг аҳоли касб-ҳунарга ўқитилади.
Бу лойиҳаларга банклар томонидан 64 млрд сўм кредит ажратилади, ижтимоий ва инфратузилма объектлари учун эса қўшимча 74,5 млрд сўм йўналтирилади.