Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.

❗️Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

🔴 Аниқланишича, жорий йилнинг 18-февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи вояга етмаган Р.А. (2020 йилда туғилган ўғил бола) муассаса ҳудудидаги трансформаторлар ўрнатилган махсус ертўланинг устки дарчасидан йиқилиб, ток уриши натижасида тан жароҳати олган ҳамда шифохонага олиб келинган.

✅ Ҳозирда вояга етмаган Р.А.нинг олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

⌛ Мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✅ Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!