Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада ёш болалар севги ҳақида видеолар ишлагани ортидан уларнинг отаси барчадан узр сўради

Фарғонада ёш болалар севги ҳақида видеолар ишлагани ортидан уларнинг отаси барчадан узр сўради

Фарғонада ёш болалар севги ҳақида видеолар ишлагани ортидан уларнинг отаси барчадан узр сўради. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилди. Ушбу болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда видеоролик тайёрлаган фуқаро шахсига ойдинлик киритилди.

“Бунақа бўлишини билмаган эдик, бошқа такрорланмайди. Ёшлик қилиб қўйибмиз, ишимдан афсусдаман. Ҳаммадан узр сўрайман”, дейди видеога олган фуқаро.

Шунингдек, болаларнинг отаси бундан бехабар бўлганини айтиб, ҳаммадан узр сўради.

“Биз бехабар қолибмиз, кўрмабмиз. Ҳаммаларингдан кечирим сўраймиз. Фарзандларимни ўзим назорат остига оламан. Худо хоҳласа, бундан кейин бу ишлар такрорланмайди”, дейди ота.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган шахснинг отасига ҳамда видеоларни тарқатган шахсга маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Киритилди: Бугун 09:26. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!