Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада тўй кортежи уюштирган йигитлар 15 суткага қамалди

Фарғонада тўй кортежи уюштирган йигитлар 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган тўй кортежининг видео лавҳаси тарқалди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида рўй берган. Тўй кортежида қатнашган 16 киши 15 суткага қамалди. Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди. Ёзёвон туманининг Мустақиллик кўчасида 10 дан ортиқ автомашиналарида йўл-ҳаракати қоидаларини менсимай ҳаракатланган йигитлар бошқа транспортларнинг ҳаракатланишига халақит берган ва жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган. Қоидабузарларнинг шахси воқеа жойида аниқланиб, уларга тегишли автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.

Суд жами 16 нафар шахснинг ҳар бирига 15 суткага маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган.

Киритилди: 18:56 19.09.2023. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!