Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада “Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош бўлди

Фарғонада “Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош  бўлди

Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий валюта ва нақд чет эл валюталарини ноқонуний равишда олиб чиқилишини олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан қўшни республикага ҳаракатланаётган фуқаро Д.С. бошқарувидаги “Tracker” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина олд ўриндиғининг орқа чўнтагида божхона назоратидан яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 25800 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:51 08.07.2021. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!