Бугун 1 февраль, 2023 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада газ узилганига қарши норозилик уюштирганлар қамалди

Фарғонада газ узилганига қарши норозилик уюштирганлар қамалди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙда жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузулган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши норозиликларни уюштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 07.12.2022 йил куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 10:55 09.12.2022. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!