Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада эркак тўртинчи аёлининг 4 ёшли ўғлини қасддан бўғиб ўлдирди

Фарғонада эркак тўртинчи аёлининг 4 ёшли ўғлини қасддан бўғиб ўлдирди

Фарғонада эркак ўгай ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда Бугун.уз нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1989 йил Россияда туғилган, Ўзбекистон фуқароси бўлган Собитов 4 марта турмуш қурган. 3 нафар турмуш ўртоғи билан ажрашган ва уларнинг иккитасидан икки нафар фарзанди бор. У тўртинчи турмуш ўртоғи билан шаърий никоҳ асосида яшашни бошлаганига 20 кун бўлар-бўлмас, мудҳиш жиноятга қўл урган.

2023 йил 28 июль куни тушдан сўнг яшаш хонадонидан Қуштепа туманида жойлашган томорқа ер майдонидаги экинларни суғуриш учун борган Собитов 4 ёшга тўлмаган ўгай ўғли Усмановни ҳам ўзи билан бирга олиб кетган. У боладан ўгайлиги учун қутилиш мақсадида унинг бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган. Собитов марҳумни кўтариб, уйига қайтган ва дарвозадан бақир-чақир қилиб кириб, тутқаноқ тутиб боланинг мазаси қочгани, унга ёрдам кўрсатганига қарамай ҳушига келмаётганини айтган. Ҳолат жойига тез ёрдам чақирилган. Шифокорлар етиб келиб, боланинг вафот этганини таъкидлашган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Тервог ва суд жараёнидаги савол жавобларда Собитов айбига иқрор бўлмасдан, болани ўлдирмаганини, ўзининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этгани тўғрисида кўрсатма берган. Биринчи оиласидан оғзи куйиб, қаттиқни ҳам пуфлаб ичадиган бўлиб қолган боланинг онаси ҳам ўғлини Собитов ўлдирганига ишонмаслигини, ўғли бирон жиддий касаллик билан касалланмаганлигини, лекин турмуш ўртоғи ўша куни даладан олиб келганида иккала юз соҳаларида кўкаришлар бўлганлигини, турмуш ўртоғи билан бирга яшаш истагида эканлигини ва унга нисбатан давоси йўқлигини айтиб, кўрсатмалар берган

Олиб борилган текширувлар давомида боладаги ўлим ҳолати инсон томонидан қилингани аниқланган. Шу тариқа Собитовнинг айби ошкор бўлган. Яқинда якунлаган суд ишида юқоридаги барча ҳолатлар инобатга олиниб, судланувчига нисбатан тегишли ҳукм эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, судланувчи Собитов Жиноят кодекси 97 моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2 қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 23:31 07.07.2024. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!