Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзосини ўлдириб, 23 йил жазодан қочиб юрган шахс умрбодга қамалди

Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзосини ўлдириб, 23 йил жазодан қочиб юрган шахс умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида 4 нафар шахсни ўлдириб, 23 йил жазодан қочиб юрган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суланувчи ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш, жиноятни содир этилишини осонлаштириш мақсадида икки ва ундан ортиқ шахсларни тамагирлик ҳамда ўта шафқатсизлик билан ўлдириш ҳақида жиноий режа тузиб, 2001 йил 25 август кунига ўтар кечаси пичоқ ва болта билан қуролланиб, жабрланувчилар яшайдиган ҳовлига ярим кечаси кирган. Уй эгалари ухлаб ётганидан фойдаланиб, бир оиланинг 4 нафар аъзосини бош, юз ва бўйин соҳаларига болтанинг орқа қисми ва пичоқ билан кўп маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, жабрланувчилардан бирининг қўлида бўлган қора рангли агат тошли эркаклар узугини, бўйнидаги 45 сантиметрли тилла занжирини, хонадонда бўлган кўплаб тилла-тақинчоқлар ва пул маблағларини босқинчилик йўли билан олиб чиқиб ҳодиса жойидан яшириниб, Россияга чиқиб кетган.

2022 йил 18 октябрь куни судланувчи қидирувда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

2 апрель куни апелляция инстанциясида кўрилган суд мажлисида, унга жиноятлар мажмуи билан узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 09:10 18.04.2024. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!