Фарғона вилояти божхона бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида чегарадош ҳудудда кузатувда бўлган шахс бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилган.
Текширув давомида, салон ва юкхонадан божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 44 дона “iPhone 16 ProMax” телефони топилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, телефонларнинг қиймати 900 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.