Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғона вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди

Фарғона вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари билан шуғулланиб келган М.А. “А.Икромов” ва “Саодат” МФЙ ҳудудидаги хонадонларда хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 163,6 млн сўмлик 11 турдаги жами 2 411 қути дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:44 07.11.2025. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!