Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғона шаҳрида пиротехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарлик аниқланди

Фарғона шаҳрида пиротехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарлик аниқланди

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбир доирасида Фарғона шаҳри Юксалиш кўчасида жойлашган Фарғона вилояти ИИБнинг Биринчи минтақавий ҳудуди ППХ отряди 4-гуруҳ ходимлари томонидан олиб борилган хизмат давомида С. Ахмад кўчасида яшовчи вояга етмаган шахс текширувдан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг сумкасидан 50 дона “Микки Маус” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур пиротехника воситалари холислар иштирокида олинди. Вояга етмаган шахс эканлиги инобатга олиниб, унинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 412 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Киритилди: 18:33 16.12.2025. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!