Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғона нефт заводида ўзини ёқиб юборган ходим бўйича расмий маълумот берилди

Фарғона нефт заводида ўзини ёқиб юборган ходим бўйича расмий маълумот берилди

Сал аввал Фарғона нефт заводи ходими ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, “Фаргона НҚИЗ”да содир бўлган воқеа мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Завод раҳбариятининг маълум қилишича, 2 август куни ФНҚИЗнинг назорат-ўтказиш пунктида аянчли ҳаракатларни содир этган ходиманинг ҳамкасблари вазиятни кузатиб бормоқда, аёлга ва фарзандларига барча зарур ёрдамни кўрсатишмоқда. Бунда завод ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилмоқда.

Аслида воқеа қандай содир бўлган эди?

2 август, сешанба куни эрталаб соат 7:37 да 32-сонли цехда 2-тоифали бўёқчи сифатида фаолият юритаётган Ҳ.С. заводга кириш 1-секторида корхона ҳудудига киритилмаган. Чунки тегишли рухсатномаси бўлмаган. Қўриқчилар ўз хизмат вазифаларига амал қилган ҳолда ҳамкасбларининг ичкарига киришига рухсат беришмаган. Бунга жавобан Ҳ.С. қўриқчиларга нисбатан ғазабини агрессив тарзда билдирган. Заводга кираверишдаги қисқа мулоқотдан сўнг у бинони тарк этган.

Маълумот ўрнида:

Масъулларнинг маълум қилишича, заводда ушбу ҳаракатларни тасдиқловчи барча видео материаллар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу видеоматериаллар ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши мумкин.

Орадан бир соат ўтиб, соат 8:31 дақиқада ўтгандаҲ.С, қайтиб келган ва 1-секторга кираверишдаги назорат пункти олдида пластик идишдаги бензинни ўзнинг устидан қуйган. Бинога кираверишда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган. Ушбу ҳаракатларни кўрган ФНҚИЗ хавфсизлик ходимлари дарҳол ўз-ўзини ёқишнинг олдини олишга ҳаракат қилишган. Бироқ ходима оловни ёқишга муваффақ бўлган, унинг кийимлари ёниб кетган. Қўриқчилар ўт ўчиргич ва кийимлар ёрдамида ёнғинни тезда ўчиришган. Аммо Санобархон Деҳқоновна ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилиб, аллақачон сезиларли даражада куйиб бўлган.

Шунингдек, соат 8:31 да ўтказиш пунктида навбатчилик қилаётган ФНҚИЗ тиббиёт бўлими ҳамшираси Барно Обидова ширкатнинг тиббий ёрдам гуруҳига қўнғироқ қилган. Соат 8:37 да Санобархон Деҳқоновна тез ёрдам машинасида Фарғона шаҳридаги шифохонанинг куйиш бўлимига юборилган. Машина қабулхонага эрталаб соат 8:45 да етиб келган. Ҳозирда ҳамкасбимиз шифохонада шифокорлар ҳамда ФНҚИЗдаги ҳамкасблари назорати остида бўлиб турибди.

Маълумот учун:

Ҳ.С. 1975-йил 1-январда Тошлоқ туманида туғилган, оилали, 4 нафар қизи бор, ҳозирда турмуш қурган, Қува вилоятида яшайди.

Гувоҳлар нима дейди?

Воқеа гувоҳлари билан мулоқот қилиш натижасида маълум бўлишича, Ҳ.С. ишга қабул қилинишидан олдин ҳам ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган. Юқоридагига ўхшаш ҳолатларга бир неча бор тушган. Аммо таҳдидлар кўпроқ оғзаки тусга эга бўлиб, жумладан, аввалги иш берувчиларига ҳам қаратилган. Бу ҳақда батафсил маълумот Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига юборилди ва ОАВ томонидан белгиланган тартибда улардан сўраб олиниши мумкин.

Ҳ.С. “Нефтчи” спорт мажмуасида ишлагандан сўнг, ФНҚИЗ 32-цехи 1-таъмирлаш-қурилиш участкасининг 2-тоифали бўёқчиси лавозимига ўтказилган.

Шу билан бирга, хотин-қизлар кенгаши мажлиси ўтказилиши доирасида 1 август куни Ҳ.С. оилавий масалаларда ёрдам сўраб завод раҳбариятига мурожаат қилган. Раҳбарият билан суҳбат чоғида оиладаги муайян қийинчиликлари ҳақида маълум бўлган. Раҳбарият томонидан ходимга қуйидаги ёндошув ҳақида маълум қилингани маълум бўлди:

Завод қийин ҳаётий вазиятда ходимни қўллаб-қувватлашга тайёр. 5-август куни ҳамкасбимиз корхона томонидан кўрсатиладиган ёрдамни муҳокама қилиш юзасидан корхона директори билан учрашиши белгиланган эди.

"Ҳозирги вақтда корхона ходими Фарғона шаҳар шифохонасининг куйиш бўлими, 8-палатада бўлиб, унга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. ФНҚИЗ ходимлари, Ҳ.С.нинг ҳамкасблари. Шунингдек, корхона касаба уюшма қўмитаси аъзолари доимий равишда завод номидан унинг ёнида бўлиб туришибди. Завод ходимни барча зарур дори-дармонлар, шунингдек, озиқ-овқат билан таъминламоқда. Заводнинг 12 нафар ходими жабрланувчи учун қон топширди. Яна бир бор таъкидламоқчимизки, бугунги кунда ҳеч қандай хатти-ҳаракатлар ва вазиятга қарамай, Ҳ.С. заводимиз ходими, ҳамкасбимиздир. Биз томонимиздан унга барча зарур ёрдам берилади, соғайиб кетиши учун ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилади" дея маълумот берди масъуллар.

Киритилди: 17:38 05.08.2022. Ўқилди: 4734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!