Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов бугун Фарғона шаҳрининг А.Жомий маҳалласида бўлиб, Жомий кўчасида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Жаҳонгир Аъзамов ҳолидан хабар олди.
Жаҳонгирнинг муаммолари, қизиқишлари, орзу ва мақсадлари билан яқиндан тинишди. Мусиқа ёзишга қизиқиши бўлган Жаҳонгирга ректор томонидан замонавий Mac Book Air компьютери совға қилинди.
ФарДУ жамоасининг бу меҳр ва эътиборидан кўнгли кўтарилган бўлажак мусиқачи ректорга чуқур миннатдорлик билдирар экан, ўз иқтидорини тўлиқ намоён қилишга муносиб шароит яратилганини, келгусида компьютер ёрдамида янги мусиқалар ёзишини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона давлат университети ректорига Фарғона шаҳри ва Сўх туманида яшовчи 124 нафар ёш бириктирилган.