Актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан уй қамоғи шаклидаги чеклов чораси қўлланилди. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар бермоқда.
Унинг уйдан чиқиши, маълум шахслар билан алоқа қилиши, хат-хабар олиши, алоқа воситалари ёрдамида музокаралар олиб бориши чекланди.
Жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди туман прокуратурасининг илтимосини қондириб, ЖКнинг 266-моддаси 2-банди бўйича айбланаётган ҳайдовчига чеклов чораси қўллади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган эди.