Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Фаластинликларни эмас, исроилликларни кўчириб юборишга ҳаракат қилинг - уларни Гренландияга олиб боринг" - Эрон ташқи ишлар вазири

A A A
"Фаластинликларни эмас, исроилликларни кўчириб юборишга ҳаракат қилинг - уларни Гренландияга олиб боринг" -  Эрон ташқи ишлар вазири

Аббос Арағчи Трампнинг Ғазодаги фаластинликларни "тозалаш" таклифини масхара қилиб, Sky News нашрига берган интервьюсида бунинг ўрнига исроилликларни Гренландияга юбориш кераклигини айтди.

"Менинг таклифим бошқача. Фаластинликлар эмас, исроилликларни кўчириб юборишга ҳаракат қилинг - уларни Гренландияга олиб боринг, шунда бир ўқ билан икки қуённи уришлари мумкин," - деди Эрон ташқи ишлар вазири.

Трамп ноябрь ойидаги сайловда ғалаба қозонганидан бери Гренландияни АҚШнинг бир қисмига айлантиришга қизиқиш билдирмоқда ва Даниянинг бу мухтор ҳудудини ўз мамлакатининг миллий хавфсизлиги учун жуда муҳим деб ҳисоблайди.

Интервьюда Арағчи, шунингдек, Эроннинг минтақавий иттифоқчилари Исроил билан бўлган жангларда заифлашганини тан олди, бироқ улар ҳамон ўз ўрнида турибди, деб таъкидлади.

"Ҳамас ва Ҳизбуллоҳ зарар кўрди. Аммо шу билан бирга, улар ўзларини қайта тикламоқдалар, чунки мен айтганимдек, бу фикрлаш мактаби, бу ғоя, бу сабаб, бу ҳар доим мавжуд бўладиган идеал," - деди у Sky News'га.

Киритилди: 22:12 28.01.2025. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!