Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фаластинликларга қарши зўравонлик учун АҚШ Исроил расмийларига қарши санкциялар жорий қилди

Фаластинликларга қарши зўравонлик учун АҚШ Исроил расмийларига қарши санкциялар жорий қилди

Вашингтонга кўра, санкциялар Ғарбий Соҳилда фаластинлик тинч аҳолига нисбатан зўравонлик билан боғлиқ.

Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллер баёнотида айтилади, деб хабар беради tass.ru.

“Бугун биз Ғарбий Соҳилда тинч аҳолига қарши зўравонлик ҳаракатлари содир этган исроиллик уч нафар жисмоний ва беш нафар юридик шахсга қарши санкциялар киритмоқдамиз”, дейилади ҳужжатда.

Миллер, шунингдек, Исроил ҳукуматини рўйхатдаги шахс ва ташкилотларни зудлик билан жавобгарликка тортишга чақирди. “Бундай қадамлар бўлмаса, биз ўз жавобгарликка тортиш чораларимизни кўришда давом этамиз”, дея қўшимча қилди Миллер.

Киритилди: 20:25 12.07.2024. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!