Исроил ҳужумлари Ғазо шимолида 5 кишининг жонига зомин бўлди, жанубий Рафаҳ эса ўққа тутилди.
Ғазо шаҳрида жиноятчи Исроилнинг учувчисиз учоғи ҳужуми натижасида тўрт фаластинлик ҳалок бўлди, бешинчиси эса қирғоқ яқинида Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўлдирилди.
АҚШ Ғазодаги вақтинчалик тинчликни апрелгача узайтириш ва Исроил урушини бутунлай тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун вақт ажратиш мақсадида "кўприк" режасини таклиф этди.
ҲАМАС жиноятчи Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни вақтинчалик тинчлик режими муваффақиятли амалга оширилишидан қўрқаётганликда айблади ва унинг секторни қамал қилиши Ғазо аҳолиси ҳамда исроиллик асирларни очликка маҳкум этаётганини таъкидлади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жиноятчи Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 48 524 фаластинлик ҳалок бўлган ва 111 955 нафари яраланган. Ғазо ҳукумати матбуот хизмати эса вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб фаластинликлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.