Ғазодан келаётган хабарлар ва фотосуратларга кўра, фаластинликларнинг секторнинг Шимолий қисмидан оммавий чиқиб кетиши кузатилмоқда.
Ҳар қандай ёшдаги минглаб фаластинликлар анклавнинг энг хавфли қисмларини тарк этишга уриниб, Ғазо жануби томон ҳаракат қилмоқда.
Бир неча ҳафта давомида Ғазо аҳолисини уруш зоналарини тарк этишга чақирган Исроил кетма-кет бешинчи кун давомида Ғазо ҳудудидан ўтган асосий Салаҳ Эд-дин йўлида ҳаракатланишга рухсат берди.
Исроил ҳарбийлари бугун ушбу эвакуация йўлагини қайта очганликларини маълум қилди.