Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фаластин тарафдорлари кўчаларда! Берлин марказида намойиш полиция билан тўқнашувга айланди

Фаластин тарафдорлари кўчаларда! Берлин марказида намойиш полиция билан тўқнашувга айланди

Пайшанба куни Берлиннинг Кройсберг туманида бўлиб ўтган фаластинпарастлик намойиши чоғида камида 50 киши ҳибсга олинди, 10 полициячи жароҳатланди.

Бу ҳақда Х телеканалига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили маълум қилди.

"Камида 50 кишини қўлга олишимизга тўғри келди. 10 нафар полиция ходими жароҳатланган. Бир полициячи оғир жароҳат олган. У шифохонага етказилди," - деди у.

Пайшанба куни Кройсбергдаги намойишда 1,1 мингга яқин одам иштирок этди. Кўплаб фаоллар Фаластин етакчиси Ёсир Арофат каби анъанавий рўмол ўраган, қўлларида байроқ ва бошқа атрибутларни кўтарган.

Намойиш давомида тартибсизликлар, намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот посбонлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Фаоллар полициячиларга шишалар ва тошлар отишди.

"Шу сабабли акция иштирокчиларига куч ишлатишга тўғри келди. Оқибатда намойиш иштирокчилари ҳам жабрланган. Улар Берлин ўт ўчириш хизмати томонидан шифохонага етказилган," деб таъкидлаб ўтган полиция вакили.

Киритилди: 19:36 16.05.2025. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!