Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фаластин маъмурияти Ғазода ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлайди

Фаластин маъмурияти Ғазода ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлайди

Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо чоршанба куни Фаластин маъмурияти Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар ва ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.

“Бу қадамлар оккупацияни тугатиш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этишга қаратилган сиёсий жараёнга йўл очишга ёрдам беради”, – деди Муҳаммад Мустафо Люксембург бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Ксавье Беттельман билан Рамаллоҳда Иордан дарёсининг марказий қисмида бўлган учрашувда.

М. Мустафо Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларни Исроилга қарши санкциялар жорий этишга ва уни халқаро қонунларга риоя қилишга мажбурлашга, шунингдек, Фаластин номидан йиғилган солиқ тушумларини ушлаб қолишни тўхтатишга ва барча ушлаб қолинган маблағларни қайтариш учун Исроилга босимни кучайтиришга чақирди.

Ўз навбатида, К.Беттельман ўз мамлакати ҳарбий ҳаракатларни тугатиш, маҳбусларни озод қилиш, Ғазодаги гуманитар азоб-уқубатларга барҳам бериш ва бутун минтақадаги вазиятни пасайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Шунингдек, у Фаластин халқининг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини, БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг молиялаштирилишини, БМТ резолюцияларининг ишлаши ва тўлиқ бажарилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 16:32. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!