Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фаластин-Исроил музокараси яна тугадими? Қатардаги учрашувлар бекор қилинди

Фаластин-Исроил музокараси яна тугадими? Қатардаги учрашувлар бекор қилинди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакиллари билан Ғазо секторидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича билвосита музокараларда иштирок этган Исроил делегацияси Қатар пойтахти Доҳадан тўлиқ чақириб олинди. Бу ҳақда "Al-Ikhbariya" телеканали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил " Доҳадаги барча музокаралар делегациясини чақириб олган."

Телеканалнинг таъкидлашича, Исроил музокарачилар гуруҳининг истисносиз барча аъзолари, жумладан, техник масалалар билан шуғулланган мутахассислар ҳам ўз ватанига қайтмоқда. Қайд этилишича, Исроил расмийлари "Доҳа музокаралари барбод бўлгани" сабабли шундай қарорга келган.

Амирлик пойтахтида ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича бир неча давра маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. 20 май куни Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол Соний бўлиб ўтган музокаралар томонлар позицияларининг яқинлашишига олиб келмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, "сўнгги бир неча ҳафта ичида Доҳада бўлиб ўтган музокаралар раундлари, афсуски, ҳозирча ҳеч қандай натижага олиб келмади, чунки икки томон ўртасида фундаментал узилиш мавжуд."

Киритилди: 17:54 22.05.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!