Халқаро футбол федерациясининг Фаластин футбол федерацияси раиси Жибрил Ражубга нисбатан қўллаган санкцияси ФИФАнинг Исроил билан тил бириктириши натижасидир. Фаластин футбол федерацияси ана шундай баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда IslamToday.
Ражубга нисбатан интизомий чора жорий йилги жаҳон чемпионати арафасида ўтказиш режалаштирилган Аргентина – Исроил терма жамоаларининг ўртоқлик учрашуви олдидан чиқиши учун берилди. У Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Мессини ўртоқлик учрашувида қатнашмасликка чақирди.
“Месси, иштирок этма. Ирқчиликнинг юзини оқлама”, – деган эди Ражуб Рамаллоҳда бўлиб ўтган норозилик намойишида.
Энди Фаластин футбол фередарцияси раҳбари бир йил давомида ФИФА шафелигида ўтказиладиган ҳеч бир тадбирда қатнаша олмайди. Бундан ташқари, Жибрил Ражуб 20 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилган.
Исроил ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эса ўтказилмади.
Manba: azon.uz