Фаластин Европа Иттифоқининг уни тан олиши ҳақидаги қарорлари Исроил позициясига ижобий таъсир кўрсатишини кутмайди, бироқ Исроил яккаланиш йўлида эканлигига ишонади.
Бундай фикрни, РИА Новости хабарига кўра, Фаластиннинг Австриядаги элчиси ва БМТнинг Венадаги доимий кузатувчиси Салоҳ Абдел Шафи айтди.
“...биз Исроил позициясига ҳеч қандай ижобий таъсир кутмаймиз. Тўғрироғи, Исроил халқаро миқёсда тўлиқ изоляцияга ўтишда давом этмоқда”, — деди дипломат.