Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди.

Ушбу нейродекодер ёнлама амиотрофик склероз касаллигига чалинган беморларнинг бош мия пўстлоғига ўрнатилади. Шундан сўнг инновацион сенсорлар ёрдамида инсон фикрлари мониторда матн форматида намоён бўлади.

Мазкур нанотехнологиянинг фикрни декодлаш самарадорлиги ва аниқлиги 94 фоизга тенг. Бу эса мазкур тоифадаги беморларга бир дақиқа ичида 62 сўзни ифодалаш имконини беради.

‼️ Гарчи янги тизим ҳозирча кундалик фойдаланиш учун тўлиқ тайёр бўлмаса-да, у фалаж инсонлар билан мулоқот қилиш бобида катта муваффақият сифатида эътироф этилмоқда.

Киритилди: 16:51 01.04.2024. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!