Бугун 28 сентябрь, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Факт! Роналду Coca-cola'ни четга суриб қўйганида ҳақмиди?

Факт! Роналду Coca-cola'ни четга суриб қўйганида ҳақмиди?

Таркибида сода ва шакар бўлган газли ичимликлар ошқозон-ичак тракти учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Ирина Писарева РТ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Фосфор кислотасининг мавжудлиги тиш эмалига зарар етказади ва ошқозоннинг кислоталилигини оширади, шунинг учун уни ошқозон-ичак тракти, ошқозон яраси, колит касалликлари билан оғриган одамларга ишлатиш тавсия этилмайди. Фосфор кислотаси кальцийнинг сўрилишига ёмон таъсир қилади”, - деди Писарева.

Унинг сўзларига кўра, ширин ичимликлар семизликка сабаб бўлади. Газланган ичимликлар чанқовни кетказмайди, уларни истеъмол қилиш пайтида оғиз шиллиқ қавати қурийди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, газланган ичимликлар ҳомиладор аёллар, ёш болалар, юрак-қон томир касалликлари, семириб кетиш, онкология ва уйқу бузилиши билан оғриган одамларга тавсия этилмайди.

Киритилди: 22:40 02.08.2021. Ўқилди: 5641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!