Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Facebook аҳолиси камбағал давлатларда бепул интернетни йўлга қўйди

Facebook аҳолиси камбағал давлатларда бепул интернетни йўлга қўйди

Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ ва бир нечта мессенжер сервисларига эгалик қилувчи Facebook компанияси бепул интернетни йўлга қўйди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирча синов тариқасида фақат Перу фойдаланувчиларига сайтларга текин кириш имкони берилмоқда.

Facebook бунда Перу давлатидаги Bitel, Claro, Entel ҳамда Movistar уяли алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Discover дастури доирасида фойдаланувчига бепул асосда кунига 10 мегабайт трафик тақдим этилади.

Discover бепул интернетидан фойдаланиш учун фойдаланувчилар махсус мобил илова ёки ўз смартфонларидаги браузер ёрдамида, мобил интернет орқали тармоққа уланишлари керак. Бунда сайтлардаги расмлар, видеолар ва бошқа “оғир” контент акс этмайди, балки фақат матнлар очилади.

Facebook яқин орада аҳолисининг даромади паст бўлган яна бир нечта мамлакатда ушбу дастурини йўлга қўймоқчи. Режага кўра, бунда фойдаланувчига ҳар куни 20 мегабайт ҳажмида трафик тақдим этилади. Лекин мобил алоқа операторлари мазкур лимит ҳажмини оширишлари, шунингдек, айрим турдаги контентларнинг очилишини чеклашлари мумкин бўлади.

Facebook аҳолиси камбағал давлатларда бепул интернетни йўлга қўйди

Айтиш керакки, Facebook компанияси аҳолиси камбағал мамлакатларга бепул интернет тақдим этиш бўйича internet.org ва Express WiFi каби яна бир нечта лойиҳаларга қўл урган. Бундан ташқари, у ўз иловаларининг трафикни ҳамда смартфон ресурсларини кам талаб қилувчи “енгил” версияларини (Facebook Lite, Messenger Lite каби) ҳам чиқарган.

Киритилди: 22:07 10.05.2020. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!