Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Европарламент ЕИ давлатларини Киевга Россия Федерациясидаги нишонларга зарба беришга рухсат беришга чақирди

Европарламент ЕИ давлатларини Киевга Россия Федерациясидаги нишонларга зарба беришга рухсат беришга чақирди



Бу Европа Иттифоқи давлатлари томонидан 19 сентябрь куни Страсбургда қабул қилинган Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш тўғрисидаги резолюция бандларидан биридир. Европарламент аъзолари Ғарб қуроллари томонидан Россиядаги қонуний ҳарбий нишонларга ҳужум қилиш бўйича жорий чекловлар Украинага ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланишга имкон бермаслигига ва мамлакатни Россия қўшинлари ҳужумларига қарши ҳимоясиз ҳолга келтиришига ишончи комил. Қарорга 425 депутат овоз берди, 131 нафари қарши, 63 нафари бетараф қолди.

Европарламент депутатлари, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларини Украинага қурол-яроғ, хусусан, замонавий ҳаво мудофаа тизимлари, шунингдек, Киев сўраётган бошқа қурол ва ўқ-дорилар, жумладан, «Taurus» ракеталарини етказиб беришни тезлаштиришга чақирди.

Шунингдек, Россия Федерацияси ва Беларусга, шунингдек, Москвани ҳарбий технологиялар билан таъминловчи давлатлар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар сиёсатини кенгайтириш зарур, дейилади резолюцияда.

Европа Комиссиясидан Украинани реконструкция қилиш учун зудлик билан узоқ муддатли молиявий ёрдам таклиф этиш, Европа Иттифоқининг барча давлатларидан эса Украинага ажратиладиган маблағни кўпайтириш ва бадалларни камайтиришдан воз кечиш сўралади.

Киритилди: 22:27 19.09.2024. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!