Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Европанинг ҳарбий харажатлари 50 фоизга ошди, аммо бу етарли эмас

Европанинг ҳарбий харажатлари 50 фоизга ошди, аммо бу етарли эмас

2022 йилдан бери Европанинг ҳарбий харажатлари 50 фоизга ошди, аммо бу етарли эмас — Британия Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Институти (IISS).

Ҳисоботга кўра, Европа Иттифоқи давлатлари барча ҳарбий соҳаларда кўп жиҳатдан Қўшма Штатларга қарам бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши Европанинг мудофаа қобилиятининг кўплаб заиф томонларини очиб берди.

"2024 йилда Европа НАТО аъзоларининг ҳарбий харажатлари Россия Федерацияси Қримни аннекция қилган 2014 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга кўп бўлганига қарамай, Европа Иттифоқи мамлакатлари қуролли кучлари тўлақонли мудофаа қилишга қодир эмас", деб ҳисоблайди IISS.

Европанинг ҳарбий арсенали “совуқ уруш” тугаганидан кейин ва кейинги ўн йилликларда қабул қилинган сиёсий қарорлар натижасида сезиларли даражада қисқарди. Бунда мудофаа саноатининг қисқариши ҳам катта рол ўйнади, бу эса кучларни таъминланган муаммосини янада кучайтирди.

Киритилди: 22:06 08.11.2024. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!