Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Европанинг бир қатор давлатлари Россиядан импортни оширди

Европанинг бир қатор давлатлари Россиядан импортни оширди

Август ойида Португалияга Россия товарлари экспорти қарийб ўн бараварга, Францияга тўртдан бирига кўпайди ва Германия асосий импортчилар рўйхатида биринчи ўринни қайтариб олди. Бу ҳақда РИА Новости Европа Иттифоқи давлатлари миллий статистика департаментлари маълумотларини таҳлил қилиб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, февраль ойида Францияда Россиядан импорт ҳажми 1,8 миллиард еврога тенг эди, лекин кейин беш ой давомида камайди. Бироқ август ойида бу кўрсаткич ҳар ойда 25 фоизга ошиб, 1,1 миллиард еврога етди.

Бошқа Европа давлатлари ҳам Россиядан харидларни кўпайтирган, айниқса, Португалия бирдан 9,4 бараварга ошириб, 79 миллион еврога етказди. Бундан ташқари, Латвия (44 фоиз), Австрия (27 фоиз), Испания (27 фоиз), Греция (15 фоиз) ва Словакия (6 фоиз) Россия товарлари импортини оширди.

Бироқ, Россия маҳсулотларини импорт қилиш ҳажмини камайтирганлар ҳам бор. Булар Словения (-60 фоиз) ва Ирландия (-63 фоиз).

Август ойида Германия Россия товарларининг асосий импортчиси унвонини қайтарди, июль ойида Италияд ундан ўтиб кетганди. Германиянинг Россиядан импорти 2,7 миллиард еврога кўтарилди, Италияда бу кўрсаткич 2 млрдга тенг. Учинчи ўринда бир ярим миллиард евролик импорт билан Нидерландия жойлашган.

Август ойида бешта давлат Россияга экспорт ҳажмини оширди. Бу кўрсаткич энг кўп Кипрда - 6,7 баробар ошди. Венгрия 23 фоиз, Бельгия 19 фоиз ва Германия 13 фоиз кўпайтирди. Литва Россияга маҳсулот етказиб беришни икки фоизга оширди ва февралдан бери максимал 292 миллион еврога етказди. РФга экспортни энг кўп Швеция (-40 фоиз), Ирландия ва Испания (иккаласи -39 фоиз) камайтирди.

Германия ва Италия Россияга товарларнинг асосий етказиб берувчилари бўлиб қолмоқда: Германия экспорти август ойида 1,15 миллиард еврога, Италия – 462 миллион еврога етди. Кучли учликни 342 млн евролик маҳсулот етказиб берган Польша якунлади.

Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу АҚШ ва Европанинг ўзида ёқилғи нархининг ошишига ва рекорд даражадаги инфляцияга олиб келди. Президент Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканини, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.

Киритилди: 17:51 06.12.2022. Ўқилди: 4369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!